Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

МЎМИН КИШИНИНГ АХЛОҚИ

 
 

Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг сифатларини ўз каломида “Мўминун сурасида” зикр қилиб, бир неча сифатлар билан сифатлаган. Бандаларини шу сифатлар билан бардавом бўлишида уларни мақтаган. Ким Аллоҳ таоло мақтаган мўмин бандалар орасида ўзини кўришни хоҳласа манашу сифатлар билан бир қаторда Пайғамбар алйҳиссоломни тавсияларига амал қилиш лозим булади. Жанобимиз айтадилар: “Мўмин мўминнинг ойнаси” хозирда бунга кандай амал қилиняпти, хато ва нуқсонларни биродаримизнинг ўзига айтишнинг ўрнига уни обрўсини тўкиш учун кимларгадир жар солиб, боз устига ижтимои тармоқларга ёзиб, мўминга хос бўлмаган ишлар қилиняпти.

Яна бошқа бир  ҳадисларида марҳамат қиладилар:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " إنّ الرجلَ ليُدرِكَ بحَسَنِ خلقِهِ درجةً الصائمِ من النهار و درجة

القائم من الليالى" رواه المسلم

"Киши яхши хулқи билан кундузи рўза тутиб, кечасини намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади" – деб марҳамат қилганлар.

Гўзал хулқ ўз соҳибини мартабасини мана шундоқ юқорига кўтаради.

 Бунга қандай эришилади дейилса, албатта ўзларига жаноби пайғамбар алайҳиссаломнинг гўзал ахлоқларини ўрнак қилиб оладилар. Бу гўзал ахлоқда мўминлар учун пайғамбар алайҳиссаломдан умматига намуналар бор. Пайғамбар алйҳиссолам айтадиларки;

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " و إنّما بُعِثْتُ لِأُتَمِّمَ مَكارِمَ الاخلاقِ"

Яъни “Мен яхши хулқларни батамом тўлиқ қилиш учун юборилганман” деб марҳамат қилганлар.

Расулуллоҳ с.а.в. ҳалимликлари энг олий даражасига етган эди.

Бир куни Расулуллоҳ с.а.в. Зайд  ибн Саънаҳ деган мадиналик яҳудийга хурмо бермоқчи бўлиб ундан пул олдилар. Бир неча кунга муҳлат берган эди. Ваъдаси тўлмай туриб яҳудий хурмо сўраб келди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ёқаларидан ушлаб:

-Эй Муҳаммад, ҳаққимни шу чоққача нега бермайсан? Ҳошимийларнинг муомаласи яхши эмас деб эшитган эдим, тўғри экан, - деди:

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ бошлиқ барча улуғ саҳобалар шу ерда эдилар. Ҳазрати Умарнинг ғазаблари келиб:

-Эй Худонинг душмани, сизлар билан ўртамиздаги аҳдноманинг бузилишидан қўрқмасам эди, бошингни ҳозир кесиб ташлар эдим, - деб қиличига қўл урди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. кулимсираб: - Эй Умар, бу икковимиз орамиздаги гапга бундан яхшироқ сўз бор эди. Мени яхши муомала қилиб, нарсани беришга ва уни эса яхши гапириб, нарсани олишга буюргин. Ваъдамизга 3-4 кун бор эди. Энди, эй Умар, бунинг ҳаққини сен бериб қўй. Уни қўрқитганнинг учун 20 соъ ошиқча хурмо қўшиб бер – деб буюрдилар.

Бу сўзни эшитгач, яҳудий ҳайрон бўлиб: “ Эй Муҳаммад, Таврот, Инжилда охирзамон Пайғамбари сифатларини ўқигандим, уларнинг ҳаммаси сизда тўғри келди. Синалмаган ёлғиз шу иш қолган эди. Китобда дейилган эди: “Ўзи учун ғазаби келмайди” – деб. Энди буни ҳам синаб кўрдим. Сизнинг охир замон Пайғамбари эканлигингизга ҳеч қандай шубҳа қолмади, - деб шу вақтнинг ўзида дарҳол иймон келтирди.

Хўжаназар Ҳувайдо айтадилар.

Яхшини оёғини остида ўлсанг ор эмас,

Тўтиёу тожисар қилсин ёмон даркор эмас.

Ўлгунча яхши билан ўлтиргину бўл ҳамнафас,

Яхшидан, эй дўстлар, ҳаргиз кўнгил озор эмас.

Яхши бўлмайдир, ёмон ҳар чанд насиҳат айласанг,

Яхшига панду насиҳат айламак даркор эмас.

Амириллаев Исроил - Рахтачи туман бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 27/05/2020 09:46;   Кўрилганлиги: 133
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/actual/momin-kishining-axloqi
Чоп этилган вақт: 13/07/2020 08:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг