Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

МИССИОНЕРЛИК ТУШУНЧАСИ ҲАҚИДА

 
 

 Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу сўз лотин тилидаги “missio” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.

Турли луғат ва китобларда миссионерликка кўплаб таърифлар берилган. Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган “World Book” (Жаҳон китоби) энциклопедиясида “Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”, - деган фикр қайт этилган. Москва шаҳрида нашр этилган “Кирилл ва Медофийнинг катта энциклопедияси”да эса “Миссионерлик бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати”, - деган таъриф келтирилган.

Умуман олганда, турли луғатлар ва манбаларда баён этилган таърифлар бир-бирига жуда яқин ва ўхшаш бўлиб, уларга таянган ҳолда қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади. Шундай экан, ҳар бир сўз, ҳар бир тушунчани ўзимизча таҳлил қилмасдан, унинг асл мазмун-моҳиятини чуқур англашимиз ва уни ўзимизга тўғри тарғиб қила олишимиз лозим бўлади.

 Нурулло Юлдошев, Жомбой тумани Ислом нури жоме масжиди имом-хатиби

 


Киритилган вақти: 06/08/2020 12:27;   Кўрилганлиги: 95
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/actual/missionerlik-tushunchasi-haqida
Чоп этилган вақт: 27/09/2020 09:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг