Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

МАЪРИФАТГА БЕШИК БЎЛГАН ЮРТ

 
 

Илм бор жойда китоб кўпаяди. Китоб бор жойда илм ривожланади. Қадим давирлардан ҳозирги кунгача ҳар бир халқ ва жамиятни савяси, марифатлилиги китобга бўлган муносабати билан ўлчанади.

Халқимиз қадим-қадимдан китобга катта еътабор қаратган ва қадимдан жаҳон маърифий майдонида ўзининг муносиб ўрнига ега бўлиб келган. Бундан қариб учминг йил олдин ёзилган зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлмиш “Aвисто” таълимотларига қараладиган бўлса, ўша даврларда ҳам манашу заминда яшаган инсонларни маърифий томондан қанчалар юксак даражада бўлганини кўришимиз мумкин бўлади.

Кейинчалик муқаддас Ислом дини бизни юртимизга кириб келгандан сўнг, бутун таълимоти илм-маърифатга тарғибдан иборат бўлган бу динни ота-боболаримиз тўлалигича мамнуният билан қабул қилди ва уни ривожига бемисил ҳисса қўшди. Ҳатто арабларда шундай ўхшатиш пайдо бўлди; “Дини ислом ёмғир бўлиб арабларга туширилди ва сел бўлиб Мавронауннаҳрга оқиб борди.” Бундай юксак таъриф ислом дини нозил қилинишига бешик бўлган халқ томонидан бекорга берилмаган. Бизни ота-боболаримиз Ислом динини асл таълимотини дақиқ жойларигача яхши англаб бутун ислом оламига устоз мақомига еришгандан кейин бундай юксак таърифга сазоввор бўлганлар албатта. Боболаримизнинг илмга бўлган рағбатлари, китобга бўлган қизиқишлари иймон ва ихлос асосида бўлганлиги учун у тезда ўз самарасини берди. Улар турли илмларни тартибга солиб, бутун инсониятга тақдим етдилар. Диний илмлар Фиқҳ, ҳадис, ақида илмлари ва араб тили илмларида бутун ислом оламига устоз бўлдилар. Ҳадис илмига қарайдиган бўлсак бу илмни енг баланд пағонасини егаллаб “Шайхур райис” унвонига сазаввор бўлган ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратлари номларини бутун ислом олами ҳурмат билан тилга олади. Муқаддас ислом динини турли хурофий ақидалардан ҳимоя қилган ва мусулмонларни аҳлисунна валжамоа ақидавий мазҳабига жамлаган икки ақидавий мазҳабнинг бири бўлмиш Мотуридийлик мазҳабига ҳам бизни юртимиз бешик бўлгани ҳар бир ватандошимизда фахр туйғусини уйғотади. Тасаввуфда ҳам бутун ислом оламида тан олинган ва кенг тарқалган Кубровия, Яссавия ва Нақшбандия каби тариқатлар ҳам айнан шу диёрда вужудга келди ва кенг тарқалди. Буюк боболаримиз фақат диний илмлар билан чекланиб қолмай дунёвий илмларда ҳам мутлоқ пешқадамликка еришган едилар. Aбу Насир Фаробий, Aҳмад ал-Фарғоний, Муҳамма ибн Мусо ал-Хоразмий, Aбу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби қомусий олимларимиз қолдириб кетган асарларга ҳозирги кунга қадар турли соха олимлари мурожат қилишади ва турли янгиликлар олишади.

Бундай буюк даражага албатта илмга, китобга бўлган муҳаббат сабаблигина еришиш мумкин. Хусусан IX асрдан бошлаб ота-боболаримизни ўлчовларида ҳақиқий бойлик деганда китоб тушунилган. Буюк ватандошимиз Ибн Сино ўзидан муолажа олган Бухоро амирини кутубхонаси ҳақида шундай ёзиб қолдирган. Бухоро амири Муҳаммад Мансурни қасрини кўп қисми китобларга ажратилган бўлиб, у Ибн Синога хоҳлаган китобни олишга рухсат берган. Ушбу кутубхона билан яқиндан танишибган Ибн Сино “Бу йерда кўпчилик одамлар ҳатто номини ҳам ешитмаган китобларни кўрдим” деб ёзиб қолдирган. Бухоронинг амири бир табибни ўз ҳузурига чорлаганида, “Янги масканга кўчаётган едим, китобларимни тўрт юз туяга ортиб қўйгандим”, деб узр сўраган екан.

Китобга бунчалик қизиқиш фақат уломолар ва ҳукмдорларга хос бўмай оддий халқ ҳам китобни жон дилдан севганлар.

Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб диний-маърифий соҳага еътабор қилиниши натижасида кўплаб янги кутубхоналар очилди ва борлари кенгайтирилиб она тилимизда ёзилган ва таржима қилинган адабиётлар билан таминланди ва таминлаб келинмоқда. Ўзбекистон Мустақилликка еришган кундан бошлаб маърифий сохага жиддий еътабор қаратиб, ўтган аждодларимиз асарарларини халқимизга йитказиш, у улуғ алломаларни табаррук қадамжоларини қайта тиклаш каби шарафли ишга қўл урди ва буни давом еттириб келмоқда.

Бу ўзгаришлар охирги йилларда бениҳоя кенг кўламда амалга оширилмоқдаки, шу қисқа давр ичида она тилимиздаги маънавий-маърифий соҳадаги дадабиётлар сони кескин суратда ўсишига имкон бўлмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, езгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси еканлигини кенг ёритиш ва илмий-маърифий фаолиятни жадаллашкилетиш;”

 Президентимиз фармонидан олинган бу иқтибос бугунги Ўзбекистонни аждодларимиз илмий фаолиятига меросхўр бўлиш йўлидан бораётганини ёрқин намунаси десак муболаға қилмаган бўламиз.

Шоди домла Хақбердиев - Ургут туман бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 14/05/2020 12:16;   Кўрилганлиги: 1018
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/marifatga-beshik-bolgan-yurt
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 14:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг