Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Жамиятда имом-хатибларнинг тутган ўрни

 
 

Ислом оила муносабатларига жиддий эътибор қаратган дин. Оилавий масалаларнинг барчаси диннинг масдари бўлган Қуръон ва суннат билан тартибга солинган. Оила фаровонлигини ошириш ва мустаҳкамлашда ислом таълимоти кучли структурага эга. Исломда оила ажрими фожеа сифатида қабул қилинади. Тарихий ва бугунги статистик маълумотларга кўра дунё аҳолиси ўртасида оилавий ажримларнинг жуда оз миқдори мусулмон жамиятлар ҳиссасига тўғри келади. Бу мусулмонларнинг оилага нисбатан ҳурмат бўлган қараши бошқа халқларга нисбатан бир поғона юқори эканидир. Тарихдан оила қуриш ва ажримлар муфтий, қози ва имомлар ва диний билимли кишиларнинг иштирокида бўлиб келган. Ҳозирги кунда ҳам мусулмонлар никоҳ ва ажримлар борасида имом-хатибларга мурожаат қилиши давом этиб келмоқда.

Мусулмонлар ишларини дин таълимотлари асосида бўлишига кўп эътибор қаратадиган халқ. Диний маросим ва тадбирлар имом-хатиблар иштирокида амалга оширилади. Имом-хатиблар жамиятда аҳолининг диний таълимга бўлган эҳтиёжини маълум даражада қондирувчи инстанция ҳисобланади.

Фиқҳий, ақидавий ва бошқа масалаларда имомларга мурожаатлар тез-тез бўлиб туради. Ҳатто шахсий масалаларда ҳам уларга маслаҳат солиш бўлиб туради. Ҳар жума кунида жума намозига қадар қилинган мавъиза имомнинг халқнинг диний таълимотга эътиборли бўлишига хизмат қилади. Имомларнинг интернет тармоқлари орқали ўз саҳифаларида диний суҳбатлар, тўғридан тўғри жонли суҳбатлари катта аудиторияга эга. Замон ривожлангани сари янги масалалар, саволлар юзага чиқаверади. Ҳамманинг ҳам бирдек диний билимни пухта эгаллаш имкони йўқ. Шунинг учун имомлар ва илм эгалари мусулмон жамиятга доим мурожаат қилинадиган киши сифатида қаралади. Бундан ташқари имомларга нисбатан халқнинг муносабати ижобий ва уларга доим ҳурмат билан қаралади. Бу ўз навбатида уларнинг жамиятдаги муносабатларни ижобий ҳал қилишида муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги пайтда бир мунча секулярлашган мусулмонлар ҳам никоҳ борасида дин таълимотига писандсиз қарамайди. Никоҳ имом-хатиб иштирокида ўтади ва имом келин-куёвга дин аҳкомларини бир бор эслатиб, эр ва хотиннинг мажбуриятлари ва ҳар бирининг оиладаги масъулиятини билдириб ўтади.

Оилавий келишмовчилик, жанжаллар юзага келганда ҳам ота-она ёки келин-куёв имомларга мурожаат қилади. Аксар ҳолатда имомнинг ваъз-насиҳатлари оилавий можароларнинг барҳам топиши ва оилани сақлаб қолишда катта аҳамиятга эга.

Б Исмоилов - Тайлоқ тумани бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 20/11/2020 07:41;   Кўрилганлиги: 767
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/jamiyatda-imom-xatiblarning-tutgan-orni
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 20:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг