Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИТОАТКОРЛИК МУМИН ХИСЛАТИ

 
 

Энг улуғ ва барокотли ойлардан ҳисобланмиш Рамазон ойининг кириб келишига ҳам оз кунлар қолди. Уни ҳаммамиз орзиқиб кутаётганимиз рост. Чунки, бу ойда қиладиган солиҳ амалларимиз, намоз, тутадиган рўза, закоту хайр-эҳсонларимизнинг ажри беҳисоб эканлигини яхши биламиз.

Куни кеча Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳакидаги баёноти муфтий ҳазратлари томонидан халқимизга етказилди. Бу – кўпчиликни ўйлантириб келаётган бир қанча саволларга жавоб бўлди.
Баёнотни ҳаммамиз эшитдик. Ундаги хулосага келишда жуда кўп омиллар ўрганилганлиги, барча шарт-шароитлар ҳисобга олинганлиги айтилган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўз каломида "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайгамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз..." деб амр қилган (Нисо сураси, 59-оят). Қуръони каримдаги бу ояти карима ва эълон қилинган баёнот туманимиз ҳудудидаги барча жоме масжидларда диний хизматни ташкил этишимизда дастуруламал бўлди. Шу сабабли бу баёнот ижросини туманимиз имом-хатиблари томонидан белгиланган, маҳалла ва қишлоқларда фаолият олиб бораётган вакилларимиз билан амалга оширамиз. Уларга бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳатларни тарғибот қилиш ишларини олиб бориш вазифаси топширилди. Ҳаммамиз учун синовли бўлган бугунги кунларда тоат-ибодатларимизни уйда ўтирган ҳолда адо этадиган ва сабр ила Яратгандан коронавирус аталмиш офатдан халос қилишини сўраб дуолар қиладиган бўлсак, иншаоллоҳ, тезда эл-юртимизга яхши кунлар қайтади.

Муаллиф: Хайрулло Шомуродов, Каттақўрғон туман бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 18/04/2020 11:32;   Кўрилганлиги: 898
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/itoatkorlik-mumin-xislati
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг