Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Исломий жиҳод иттиҳодининг (фаолият услублари)

 
 

“Исломий жиҳод иттиҳоди» ўз мақсадини амалга оширишда Афғонистон, Покистон ва Кавказдаги халқаро террорчи гуруҳ ва ташкилотлар («ал- Қоида”, “Толибон», “Кавказ мужоҳидлари” ва бошқ.) билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Гуруҳнинг асосий кучлари Покистоннинг Хайбар-Пахтунва ва Жанубий Вазиристон ҳу- дудларида жойлашган.

Ташкилотнинг янги аъзолари Козоғистоннинг жанубий вилоятида жойлашган махфий хонадонларда бирламчи тайёргарлик ўтганидан сўнг қўшни мамлакатлар оркдли Жану­бий Вазиристонга (Покистон) олиб чиқилган. Бу ердаги жангарилар лагерларида қўпорувчилик ва диний-экстремистик тарғибот ишлари ўргатилгач, яширин йуллар билан террористик харакатлар содир этиш учун Марказий Осиё мамлакатларига юборилган.

“Исломий жиҳод иттидоди” узининг тарғибот ишларини кенг миқёсда олиб бориш мақсадида «Бадр ат-тавҳид» ме­диа агентлигини ташкил қилган. Шунингдек, жамоанинг ўз­бек (лотин ва кирилл алифбосида) ва рус тилларидаги сайти ҳам фаолият олиб боради.

 Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби 


Киритилган вақти: 28/05/2020 15:48;   Кўрилганлиги: 1113
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/islomiy-jihod-ittihodining-faoliyat-uslublari
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 07:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг