Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Интернетдан олинган нарсалар тўғри эканини билиш зарур

 
 

Мутахассислар маълумотларига кўра, интернет орқали таркатиладиган компьютер ўйинларининг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик кўринишига эга, 41 фоиз жангари (турли отишмалар ва портлашларга асосланган) ўйинларда эса ўйин қаҳрамони ўз максадига етишиш учун шундай зўравонлик ва ёвузлик содир этади. 17 фоиз ўйинларда ана шу зўравонлик ва ёвузликнинг ўзи бош максад ҳисобланади. Турли жанговар, менталитетимизга мос бўлмаган, баъзан қаҳрамонлик ваҳшийликка ўтиб кетадиган бу каби ўйинлар фарзандларимиз ахлоқий-эстетик тарбиясига тўғри таъсир кўрсата олади дея олмаймиз. Бир қарашда улар оддий ўйиндек кўрингани билан зўравонлик ғоялари, ёвузлик кайфиятини уйғотиши жуда кўп салбий окибатларга олиб келгани хусусида ҳаётий мисоллар кўплаб топилади.

Интернет сайтларида ёшларга кучли таъсир этувчи ахборотларни қуйидагича таснифлаш мумкин.

Биринчи тоифадаги ахборотлар сирасига ёт, бузғунчи ғоялар (диний экстремизм ва террорчилик ғоялари, миллатчилик, ирқчилик, садизм кабилар)ни киритиш мумкин.

Иккинчи тоифадаги ахборотлар эса гарб ҳаёт тарзига хос, ўзбек менталитетига зид одатлар ва кўникмаларни таргиб этади. Бу айниқса, ғарб ёшларининг кийиниши, одатларини тарғиб қилувчи мақолалар, клиплар, фильмларда яққол намоён бўлади.

Учинчи тоифага эса порнографик ахборотларни киритиш мумкин.

Тўртинчи тоифага эса ҳали текширилмаган, ўз исботига эга бўлмаган турли ҳужумкор ахборотларни киритиш мумкин.

Интернет сайтларидан тарқатилаётган бу каби ёт ғоялар ва ахборотларни ёшлар томонидан қабул килинаётганлиги ва унинг оқибатлари жаҳондаги барча мамлакатлари халкини ҳам ташвишга солмокда.

Ёшларимиз онгини эгаллашга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга, миллий манфаатларимизга рахна солишга, маънавиятимизга тажовуз қилишга, умримиз мазмуни бўлган тарихий хотирамизни бузишга уринаётган ғаразли кучларга карши доимо огоҳ туришимиз даркор. Ана шундагина бизни ҳеч ким, ҳеч нарса ўз танлаган йўлимиздан ортга қайтара олмайди ва биз кўзлаган улуғвор максадларимизга албатта етамиз.

Х.Саттаров- вилоят бош имом-хатиби ўринбосари (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 28/05/2020 15:07;   Кўрилганлиги: 214
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/actual/internetdan-olingan-narsalar-togri-ekanini-bilish-zarur
Чоп этилган вақт: 13/07/2020 09:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг