Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Ҳаракатга аъзолик).

 
 

       “Ҳизбут-таҳрир” даъватчилари асосан динга мойиллиги бўлган ёшларни (улар ўзининг одоби, тарбияси ва оилавий аҳволи билан бошқаларга ўрнак бўла оладиган ва ўзи ҳам даъват қилганида “бешлик” ҳалқаар тузиб, шахсларга ўз сўзини ўтказа оладиган бўлиши шарт) жалб қилиб, уларни ҳалқаларда аввал ислом динига оид суҳбатлар билан билим даражасини аниқлашади.

Кейинчалик улар орасидан иқтидорли, даъватини бошқаларга ўтказа оладиган ва ҳаракатга фойда келтирадиган давлат бошқарув идоралари ходимлари бўлган шахслар эса ўзларининг бошқаларга нисбатан таъсир доиралари ва ўзига хос жиҳатларига қараб) ажратиб олиниб, уларга аста-секин Ҳиизбут-таҳрир”нинг тактик стратегиясини белгилаб берувчи “Ислом низоми” асосида дарё берилади. Ушбу китоб тўлиқ ўрганилгач (дарслар ҳафтада икки марта, жами уч ойдан бир ярим йилгача бўлган вақт мобайнида давом этшш мумкин), дорис мушриф ёки нақиб томонидан тайинланган вакил иштирокида, қасам қабул қилувчи (жиҳоз аъзоларидан бири)нинг уйида қасамёд қилдирилади. Қасамёд қилган шахс “Ҳизбут-таҳрир”нинг хақиқий аъзоси, деб ҳисобланади ва бир ой мобайнида ўзи учун ҳалқа тузиб, уни бошқариши лозим бўлади.

         Шу ўринда таъкидлаш керакки, “Ҳизбут-таҳрир” га қўшилаётган янги аъзолар қабул қиладиган қасамёднинг  моҳияти ҳаракат ғояларини ҳаётга татбиқ қилиш учун барча куч ва саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишни талаб этади. Бунда “Ҳизбут-таҳрир”га садоқатли бўлиш, эълон қилинадиган “жиҳод”да фаол қаатнашиш, ҳаракат ғоялари рад этиладиган мамлакатнинг конституциявий тузумини ағдариб ташлаш, унинг ўрнига “исломий халифалик”ни  қуриш ва бу йўлда уз амирининг буйрукдарини сўзсиз бажаришҳақидаги ваъдалар ва мажбуриятларни ўз ичига олган қасамёднинг қўлда қуръон билан қабул қилишга алоҳида эътибор берилади

Зайниддин Эшонқулов ЎМИ Самарқанд вилоят вакили


Киритилган вақти: 30/01/2020 16:13;   Кўрилганлиги: 1075
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/hizbut-tahrir-al-islomiy-harattga-azolik
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 05:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг