Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК

 
 

Фитна сўзи арабча сўз бўлиб  синов имтихон деган маноларни англатади, олтин ва кумушларни мадандан айириб тозалаб олишга ҳам, фитна дейилади инсоннинг фитнадан саломат бўлишлиги унинг иймони куфр ва нифокдан саломат бўлганлигига далолат қилади. Энг катта фитна инсоннинг динида ва иймонида фитналанишидир. Келинг, фитна хақида келган айрим оят ва ҳадислар билан танишайлик.

Аллоҳ таоло бақара сўрасининг 191- оятида

Шундай марҳамат қилади:

وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ ۚ

Фитнақатл қилишдан ҳам ёмонроқдир

 Росулуллоҳ с.а.в.  Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда

الفتنة نائمة لعن الله من أيقظها

“Фитна ухловчидир уни уйғотувчисига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, деганлар.

Мўмин мусулмон киши динида фитналанган вақтида

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг  ушбу ҳадисларига эргашишишлиги лозим бўлади.

“Умматим 73 фирқага бўлиниб кетади уларнинг ҳаммаси дўзахтадир аммо бир тоифаси бундан мустаснодир эй Аллоҳнинг расўли  у қандай тоифа дейишти  Росўлўллоҳ айтдилар улар мен ва саҳобаларим йўлини тутган кишила”,  дедилар

Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида айтганлари каби  Росулуллоҳ ҳамда асҳобларининг тутган йўлларини фитначиларнинг бидъат, ҳурофотларидан қандай осонлик билан ажратиб олиш мумкин, албатта бу учун кишида улкан илм ҳамда салоҳият бўлишлиги лозим, лекин ҳар бир мўмин мусулмон киши уламоларга ҳос бўлган бундай салоҳиятли илмни эгаллаши имкони йўқ. Росулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам

Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда албатта умматим залолат устида жам бўлмас, қачонки ихтилофларни кўрсангизлар катта жамоани ўзларингизга лозим тутинглар дедилар уламолар катта жамоадан мақсад бу Росулулоҳнинг суннатларини лозим тутганлар  яъни аҳли сунна вал жамоа деб айтишадилар, ҳақиқатдан ҳам эътибор қилиб қарайдиган бўлсак дунё мусулмонларнинг жуда ҳам катта қисмини аҳли сунна вал жамоа мазҳабига этиқот қилувчилар ташил қилади турли ҳил фитналар чиқишига сабаб бўлаётган оқимлар вакиллари сони ниҳоятда кам ва тарқоқдир, бундан кўринадики Аллоҳнинг китоби ва Росулуллоҳнинг суннатларини яхши биладиган Росулуллоҳнинг меросхўрлари бўлмиш аҳли сунна вал жамоа уламоларига эргашишлигимиз орқали динимизни, иймонимизни, ҳамда миллатимизни фитналардан саломат сақлаган бўламиз.

Аллоҳ таоло барчамизни турли хил фитналардан омонда бўлиб исломда иймонда собит қадам бўладиган аҳли солиҳ бандалари қаторида қилсин.

   Каттақўрғон шаҳар Тегирмонбоши жомеь масжиди имом хатиби Мамасолиев Нурбек

 


Киритилган вақти: 11/07/2020 14:33;   Кўрилганлиги: 112
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/actual/fitnalardan-saqlanaylik
Чоп этилган вақт: 12/08/2020 03:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг