Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фиқҳий мазҳаблар ва уларнинг юзага келиши

 
 

Ислом дини келгандан кейин бир аср ўтар-ўтмас турли диний ҳуқуқий (фиқҳий) мактабларнинг пайдо бўлишига замин яралди. Ислом дини жуғрофий жиҳатдан катта ҳудудларга тарқалиб, турли миллат ва халқлар бу динни қабул қилиб, уни ўзларининг ҳаёт тарзига айлантира бордилар. Диндаги хуқуқий масалаларни ечишда эса, асосий ролни мазҳаб асосчилари ўтади.

Пайғамбаримиз (алайҳис-салом) вафотларидан кейин тўрт ишончли халифалар, саҳобийлар, тобеинлар ва улардан кейингилар “Суннат”га таянганликлари учун “Суннийлар” ёки “Аҳли сунна вал-жамоа” номини олдилар. Даврлар ўтиши билан суннийлик йўналиши бўйича турли мазҳаблар юзага келди. Унга кўра мусулмонларнинг амал қилишлари учун ҳар томонлама қулай, енгил ва камчиликлардан холи бўлган мужтаҳидлар тутган йўлларига эҳтиёж сезилди. Пайғамбаримиз (алайҳис-салом) ҳам ҳаётда дуч келинадиган масалалар хусусида тўхталиб: “Аввало Аллоҳнинг китоби-Каломуллоҳга мурожаат қилинг, Унда нима дейилган бўлса ана ўшанга амал қилинг, агар Қуръонда бирон масаланинг ечимини топа олмасангиз, у ҳолда мендан қолган суннатимга мурожаат қилинг, ҳадисларимдан ҳам топмасангиз, саҳобийларим айтган гапларга эргашинг, чунки саҳобийларим йўлдаги йўлчи юлдузга ўхшайдилар” деб, марҳамат қилганлар. Бу ўринда Пайғамбаримиз (алайҳис-салом)нинг бир неча минглаб саҳобийлари бўлганлиги маълум ва машҳур. Энди маълум масала юзасидан биримиз бу саҳобийнинг, иккинчимиз бошқа саҳобийнинг сўзларини олар эканмиз, бир масала устидаги икки хиллик тўғри деб қабул қилинади. Мана шу ўринда мазҳаб тарафдорларининг фикрларига мурожаат этиш лозим бўлади. Демак, суннийликдаги мазҳабларнинг далил ва ҳужжатларга асосланган қарашлари мавжуд. Улар орасида деярли фарқлар бўлмаса-да, фақатгина баъзи ибодат ва муомалотга оид масалаларда айрим жиҳатлар кўринади. Бу фарқлар, масалан, афзал ва жоиз деган нисбат билан ўлчанади. Биз амал қилган мазҳаб афзал, бошқаси диндан адашган дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Булар ичидан тўрттаси суннийликнинг (Ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалий) асосий мазҳаблари сифатида мустаҳкам шакилланган.

Муаллиф: З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 12/10/2019 13:19;   Кўрилганлиги: 433
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/actual/fiqhiy-mazhablar-va-ularning-yuzaga-kelishi
Чоп этилган вақт: 03/08/2020 14:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг