Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

БУЮК БОБОЛАРИМИЗ ИБРАТИ

 
 

Ўтмишдан маълумки, бизнинг юртимиздан Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобир Мирзо, Мирзо Улуғбек, Бурҳониддин Марғониний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорию неча неча Хоразмию, Термизию ва Самарқандийлардек –муҳаддислар, муфассирлар, фақиҳлар, мутасаввифлар ўтишган.  

Математика, астраномия, физика каби аниқ фанлар, тарих, адабиёт ва бошқа ижтимойи фанларга доир катта катта бир неча жилдан иборат илмий асарлар ёзиб, дунё илму маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган  кўплаб буюк боболаримиз етишиб чиққан.  Булардан қолган илмий меросларда Ватанга муҳаббат, диний бағрикенглик, одоб ахлоқ, умуинсоний қадриятлар, илмга олишликка даъват этувчи  каби миллий ва маънавий эзгу ғоялар ва бебаҳо билимлар мавжуд. Бизнинг буюк боболаримиздан олинадиган ибратли жиҳатларидан бири бу уларнинг илм маърифат олишга бўлган ҳаракатлари, муҳаббатлари ва айнан шу  эгаллаган билимлари билан бутун дунёнинг барча соҳаси равнақига ўз ҳиссаларини қўшганларидир. Булардан қолган илмий мерослар ҳозирда жаҳоннинг кўплаб олийгоҳларида тадқиқ қилинади ва ўқитилиб фойдаланиб келинмоқда.  Уларнинг асарлари дунёнинг турли тилларига таржима қилинмоқда.

Илм олишлик тўғрисида Ислом дини манбаларида жуда кўп тарғиб қилинган. Илм олишлик, китоб ўқишлик билим маърифат соҳиби бўлишимиз борасида алломаларимиз, олимларимиз биз авлодларига  кўпдан кўп панду насиҳатларини айтиб   кетганлар.  Бу биз авлодлар учун улардан оладиган ибрат, уларга мос ва муносиб бўлишлигимиз учун, бизни илм сари ҳаракат қилишимизга ундайди.  

Ибрат олишнинг фойдаси тўғрисида Абдурауф Фитрат бундай диганлар: “Одам бировни дўст тутса ва ўзидан улуғларни ҳурмат қилса, улардан ибрат олиб, ўзини уларга ўхшатмоқчи бўлади, улардек саъй-ҳаракат, юриш туриш қилмоқчи бўлади. Бу майлни йуқотмай, уни кучайтириб, ундан фойдаланиш лозим. Аждодларимиз ҳиммат ҳамиятни, адолат, инсоф ва одамгарчиликнинг энг баланд поғонасига чиққан эдилар. Ана шу маъқул сифатлар билан қанча эътироф, шараф, иззат ва баланд мартабага кўтарилдилар. Ота-она шуларни болага муносиб тил билан тушунтириб, болаларини аждодларидан ибрат олишга, ғуруланиб уларга ўхшашликни орзу қилиб яшашга даъват этишлари зарур”.

Бобомиз Амир Темур айтадилар: “Китоб–барча  бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл идрокнинг, илм-донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мараббийдир”.

Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида бош вазирлик қилган кезларида подшоҳ доимо унинг сўзларига қулоқ солиб, шоир билан маслаҳатда иш тутар экан. Кунлардан бир кун эрта тонгда Ҳусайн Бойқаро саройга кириб кетаётиб, Навоийга қарабти-да, кўрсатгич бармоғи билан кўрсатибди. Айни шу чоғда Навоий бармоғи билан тилини кўрсатибди. Ҳусайн бош чайқабди, саройга кирмай қайтиб кетибди. Бу манзарани кузатиб турган Навоийнинг шогирдлари имо-ишораларнинг сабабини сўрашибди.

Шунда Навоий: – Қани, ўзларинг ўйлаб топинглар, –дебди-да, имо-ишолар сирини  айтмапди. Шогирдлар ўйлаб-ўйлаб, ҳеч топишолмапди. Ниҳоят улардан бири шоирни сўзлатиш мақсадида сиёҳдонни ағдариб юборибди.

Шунда Навоий: – Абдуллатиф, бунчалар паришонхотир бўлмасангиз, ахир сиёҳдонни ағдариб юбордингиз -ку, –дебди. 

  – Кечирасиз, устоз, –унга юзланибди шогирди ҳалиги муаммонинг сабабини ўйлаб хаёлим қочибди.

Шунда Навоий шогирдларига бўлган воқеанинг сир-асрорини айтиб беришга мажбур бўлибди.

Ҳусайн Бойқаро мендан: “Бошга балони нима келтиради?” –деб сўрадилар. Мен эса: “Тил” –деб жавоб бердим.

Шогирдлар Навоийнинг доно, зийрак ва ақллилигига яна бир марта қойил қолишибди. Бу ҳаёти ҳикоядан олинадиган хулоса шуки,  соҳиби илм бўлган киши илмли бўлиш билан бирга ўта зукко, моҳир фаҳм фаросатли бўлишлиги лозим.

Дарҳақиқат, келажак авлодни баркамол қилиб тарбиялашда буюк боболаримизнинг биз учунн  ибратли ҳаётлари, уларнинг илмий меросларини ўрганиш, таҳлил қилиш бизнинг олдимизда турган асосий вазифамиздир. Бутун дунёнинг барча соҳаларда илм ривожланиб бормоқда. Биз ҳам   илмий салоҳиятимизни юксалтиришга ҳаракат қилиб, биз буюк боболаримиз авлодлари эканлигимизни ўз ақлу заковатимиз, илму донишимиз  билан  бутун жаҳонга ибрат бўлишимиз лозим.

Шоди домла ҲАҚБЕРДИЕВ - Ургут туман бош имом-хатиби  


Киритилган вақти: 19/05/2020 11:25;   Кўрилганлиги: 1030
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/buyuk-bobolarimiz-ibrati
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 22:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг