Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Аллоҳдан қўрқиб тўкилган ёшлар

 
 

Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ қачонки дуо қилсалар ва кўзларидан ёш оқса, уни юзларига суртиб олар эдилар. Бир куни талабалари: “Ҳазрат! Сиз нега бундай қиласиз?” деб сўрашди.

Ул зот: “Аллоҳ таоло у кўз ёшлар баракотидан юзимни жаҳаннам оловидан сақласа, дея умид қиламан”, дедилар. Талаба ахир талаба эди-да, у: “Кимнидир юзи омонда бўлсаю, жисмидаги қолган аъзолари омонда бўлмаса, унинг нима фойдаси бор?” деди. Унга Ҳазрат бир ҳикояни айтиб бердилар:

Подшоҳ Орангзеб Оламгир раҳматуллоҳи алайҳнинг даврида бир вазир вафот этди. У вазирнинг бир ўғли бўлиб, ёши кичкина эди. Бироқ  ўта ақлли эди. Подшоҳ у болага бўлган муҳаббати туфайли чақирди. У бола келганида, Орангзеб Оламгир раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг  саройида қурдирган ҳовузида чўмилаётган эди. Болани кўриб ҳовуз четига келди. У бола яқин келиб, салом берди. Қўл бериб кўришганида, подшоҳ унинг бармоқларидан маҳкам ушлаб олди ва болага: Мен сени тортиб олиб, сувга тушириб юборайинми? деди. У бола табассум қилиб қўйди. Бола бундан қўрқиб кетиши керак эди, лекин у қўрқмади дея подшоҳ Орангзеб ҳайрон бўлди. Ҳамма бу болани ақлли дейди. Чунончи, подшоҳ боланинг қўрқмаганлик сабабини сўради. У бола шундай дея бошлади: Подшоҳ, саломат бўлинг! Қўлимнинг бир неча бармоқлари сизнинг қўлингиздадир. Шундай бўлгач, мен чўкиб кетишдан нега қўрқайин? Сиз мени кўз ўнгингизда тортиб олиб, қандай сувга чўктириб юборишингиз мумкин?

Бу ҳикояни сўзлаб бериб, Ҳазрат шундай дедилар:

Бу болада подшоҳнинг бармоқларини тутишликга шунчалик эътимод (суяниш) бўлса-ю, бизда агар Аллоҳ таоло юзни жаҳаннамдан сақласа, у ҳолда бутун жисмни ҳам жаҳаннамдан озод қилиб юборади деганчалик Аллоҳнинг раҳматига  эътимод (суяниш) йўқми? Ҳар берувчи ўзининг ҳолатига кўра беради. Подшоҳларнинг бериши подшоҳларнинг шаънига мувофиқ бўлади. Биз ҳам Аллоҳ таолога энг яхши гумонда бўлайликки, У ўзининг шаънига мувофиқ муомала қилади. Ота ўзининг жажжигина боласига узоқда туриб, ўғлим! Мен тарафга кел дейди. У бола отаси томон келишга жуда кўп ҳаракат қилади. Бироқ, у бола ҳаракатида бирор натижага эришмайди. Лекин у бола отасига суянганча ҳаракатда давом этади. Шунда, отанинг муҳаббати жўш уриб, ўзи боланинг олдига бориб уни бағрига олади.

Худди шундай биз ҳам ўз Роббимизнинг розилигини ҳосил қилишлик учун боримизча ҳаракат қилаверайлик. Бизнинг ҳаракатимиз ожизона, лекин ота-онадан етмиш баробар кўпроқ муҳаббат қўйувчи Шаҳаншоҳ (Аллоҳ таоло) бизга албатта Ўз муҳаббатини ато қилади. Қачонки, бизга Аллоҳ таолонинг муҳаббати насиб бўлса, у ҳолда дунё ва охиратда муваффақият қозонамиз.

«Аллоҳ таолодан қўрқадиган зотларнинг оҳ-зори...» китобидан

Ж.Аброров -  ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот котиби (Манбалар асосида)


Киритилган вақти: 05/02/2020 11:42;   Кўрилганлиги: 1107
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/allohdan-qorqib-tokilgan-yoshlar
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 19:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг