Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Аҳли Ислом подшога ёрдамчи бўлиши лозим

 
 

Буюк мутасаввуф аллома имом Раббоний Аҳмад Сарҳандий раҳимаҳуллоҳ айтади:  
«Ислом аҳли мусулмон подшога мадад бериш ва қўллаб-қувватлаш улар зиммасидаги вожиб бўлган вазифа эканини билиб олишлари,  подшони шариат ривожи ва дин қувватланиши сари далолат қилишлари лозим.

Ушбу кўмак  хоҳ тил ва хоҳ қўл билан бўлсин, фарқи йўқ. Энг аввалги ва орта суриш сира ҳам мумкин бўлмаган афзал кўмак эса, подшога шаръий масалалар баёни ва Қуръон, суннат ва ижмои умматга мувофиқ бўлган ақида масалалари изҳоридир. Тоинки,  бидъатчи ва залолатдаги фирқалар пайдо бўлиб,  инсонларни залолатга бошлаб,  ишларни фасод сари йўналтириб қўймасин.

Бу тариқадаги кўмак ва мадад эса охират сари юзланган (ниятлари Ҳақ ризоси, охират саодати бўлган) ҳақ аҳли бўлмиш уламоларга махсусдир. Барча ҳимматлари паст ва ҳақир дунёга эга бўлиш (мансаб, раёсат, бойлик) дан иборат бўлган ноқобил дунё уламолари суҳбати эса самми қотил (қатл қилувчи захар) ва улар фасодлари эса  барчага бирдек зарарли ва ёйилувчидир.

БАЙТ:

Олимики комрони худ  танпарвари кунад,
У хиштан гумаст керо раҳбари кунад.

Яъни:
Олимики ўз нафсига тобеъдир,  танпарварлик қилур,
Унинг ўзи гумроҳдир, кимга раҳбарлик қила олур?

Аввалги замонлардаги зоҳир бўлган барча балолар мана шу турдаги ноқобил уламолар шумликлари сабабли воқеъ бўлган. Бу нопок кимсалар подшоларни тўғри йўлдан чиқариб, залолатга ботқоғига ботирганлар. Умматни яна етмиш икки залолатдаги фирқа йўлини ихтиёр қилишларида уларга бошлиқ бўлган ноқобил уламолар ҳам мана шу нопок кимсалар бўлган.

Бошқа инсонларга бидъат, залолат, ҳурофотларни ёйишда бу нопок кимсаларга бирон бир тенглаша оладиган кимса бўлмаган. 

Бугунги кундаги сўфийнамо бўлган аксар жоҳиллар ҳам мана шу ноқобил олимлар ҳукмида бўлишади.

Зеро, уларнинг бузуқ фикрлари ва фосид таъсирлари бошқаларга ҳам кучли таъсир қилиши ва ёйилиши бегумондир.

"Мактубот". 1-жилд. 47-мактуб.

Суннатиллоҳ АБДУЛБОСИТ  таржимаси.

Манба: Azon.uz


Киритилган вақти: 13/12/2019 15:34;   Кўрилганлиги: 1236
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/ahli-islom-podshoga-yordamchi-bolishi-lozim
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 22:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг