Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

АБУ САЙЙАФ ТАШКИЛОТИ ҲАҚИДА

 
 

Ташкилот номи. «Абу Саййаф», баъзи манбаларда «ал-Ҳаракат ал-исламия» (Ислом Ҳаракати) деб номланади. «Ал-Қоида»нинг Филиппиндаги радикал, сепаратив гуруҳи ҳисобланади.

Асосчиси ва юзага келиш тарихи. Гуруҳ 1991 йилда Моро миллий озодлик фронтининг парчаланиб кетиши натижасида «Абу Саййаф» Абурозиҳ Абубакр Жанжалоний томонидан ташкил этилган. Ҳаракат асосчиси ва бош раҳнамоси Абубакр Жанжалоний 1998 йилнинг 18 декабрида Филиппин полицияси томонидан ўлдирилган. Абубакр Жанжалонийдан кейин гуруҳда турли йилларда Каззофий Жанжалоний, Амил Ҳуссейн Жумайний, Ваддоб Акбарлар раҳбарлик қилган. «Абу Саййаф»нинг илк тузилмалари 1972 йилда таблиғчилар жамоаси асосида ташкил топган. «Абу Саййаф» асосан, Филиппин жанубида фаолият юритувчи ра­дикал ҳаракат ҳисобланади.

Ташкилотнинг бош мақсади. Филиппин жанубида жиҳодий ҳаракатларни амалга ошириш орқали мустақил «ислом давлати»ни ташкил этиш.

Фаолият услублари. Асосан, қўпорувчилик, одам ўлдириш, гаровга олиш учун одам ўғирлаш, тадбиркорларни тунаш, христиан жамоалари вакиллари (биринчи навбатда руҳонийлар)га қарши шахсий ва оммавий террор услублари орқали фаолият олиб борган.

Структураси. Гуруҳ қуйидаги таркибдан иборат: бош штаб ва унинг таркибига кирувчи оператив, разведка, кадрлар билан ишлаш, кўмак берувчи, ички таъминот ҳамда молия бўлимлари. Бундан ташқари гуруҳнинг икки таркибий қисми мавжуд: “Басилан” (юқори даражадаги диний мутаассиблик билан ҳарактерли) ва “Сулу” (Сезиларли даражада жиноят соҳасига аралашгани билан ҳарактерли). Ушбу ташкилот АҚШ давлат департаменти томонидан террорчи гуруҳлар рўйхаига киритилган. Асосан, Филиппин ҳудудига тегишли ҳаракат ҳисобланса-да, лекин бошқа йирик диний-экстремистик оқимлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Зайниддин Эшонқулов ЎМИ - Самарқанд вилоят бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 28/05/2020 15:29;   Кўрилганлиги: 197
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/actual/abu-sayyaf-tashkiloti-haqida
Чоп этилган вақт: 16/07/2020 08:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг