Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

АБУ САЙЙАФ ҳаракат ҳақида (давоми)

 
 

Структураси. Гуруҳ қуйидаги таркибдан иборат: бош штаб ва унинг таркибига кирувчи оператив, разведка, кадрлар билан ишлаш, кўмак берувчи, ички таъминот ҳамда молия булимлари. Гуруҳнинг икки таркибий кисми мавжуд: «Басилан» (юқори даражадаги диний мутаассиблик билан характерли) ва «Сулу» (сезиларли даражада жиноят сохасига аралашгани билан характерли).

Молиявий манбалари. Гуруҳ Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда фаолият олиб борган норасмий диний-сиёсий ташкилотлардан ёрдам олиб туради. Гуруҳнинг баъзи аъзолари Яқин Шарқда таҳсил олган ёки у ердаги экстремистик харакатлар таркибида иштирок этган. Гуруҳнинг молиявий ман­балари, асосан, босқинчилик, одамларни гаровга олиш орқали пул ундириш, гиёхванд моддалар сотишни ташкил этади.

Минтақадаги фаолияти. Гуруҳ Филиппин ҳудудига тегишли ҳисобланади, бош кароргоҳи Филиппин жанубида- ги мусулмонлар оролчаси хдсобланган Минданао оролида жойлашган. Гуруҳнинг харакат доираси Жанубий Филиппин. Гурухнинг ички алоқалари - Моро озодлик ислом фронти, Моро озодлик миллий фронти радикал қаноти (ушбу икки гуруҳ ҳарбий тайёргарлик кўришга ёрдам беради) хамда Фи- липпиннинг янги халқ армияси.

Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 02/04/2020 09:39;   Кўрилганлиги: 971
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/abu-sayyaf-harakat-haqida-davomi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 17:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг