Долзарб мавзу

Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди

Динларнинг мукаррами ва мукаммали бўлган ислом комил инсон тарбияси, айниқса болаларга одоб ва ахлоқдан пухта таълим беришни энг муҳим вазифалардан бири қилиб белгилаган.

 

БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?

Язиб ибн Ҳорундан:

“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:

– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:

 

Ибрат

Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, у ўша қавмдандир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

ТИНЧЛИК ҚАДРИ УЛУҒ НЕЪМАТ

Инсон дунёга келибдики, бахтга, яхшиликларга интилиб яшайди. Саодатли бўлиб ҳаёт кечиришни орзу қилади. Унга етишиш йўлларини излайди. Албатта бу неъматга ўз-ўзидан эришилмайди. Халқимиз азалдан бахт деганда тинчлик, хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, фарзандлар камоли, эл-юрт олдида юзи ёруғлик кабиларни асосий мезон сифатида билган.

 

Мавлуд ойи муборак

Ислом эзгулик ва яхшилик устида қурилган, бутун дунё уламолари буни бир овоздан этироф этадилар. Қурони каримга назар солсак бунинг гувоҳи бўламизки «Бас, (Эй Муҳаммад) менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки, улар гапни тинглаб, унинг энг гўзалига эргашадилар.Айнан ўшалар аллоҳ ҳидоят этган зотлардир,ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир» (зумар 17,18оят)шундай экан  Рабиул аввал ойи бу – Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга ислом динини тарқатган,  бутун инсониятга Яратгувчининг энг охирги ҳабибини бизу сиз мўмин мусулмонларга оллоҳ томонидан ҳадя этган ой.

Қирқ йилдан кейин Аллоҳ таоло Пайғамбар мавқеини ато этган гўдак Муҳаммад 571 йил Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 куни ўртасида ҳафтанинг Душанба куни туғилган деб ҳисоблаш қабул қилинган.

 

ОЛТИ НАФАР ПЕШҚАДАМ АНСОР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Инсон боласи бир этнинг ичида бирда семириб-бирда озиб яшайди. Бу сифат кайфиятга ҳам тааллуқли. Ҳозиргина осмонда чарақлаб турган қуёшнинг юзини бирдан булут тўсиши табиий. Кишининг кўнглини хира қиладиган омиллар ҳам бисёр. Шундан, биз йиқилганни суяш ҳақида сўзламоқчимиз.

Маҳзун қалбли  кишига кимдандир яхшилик етса,  нақадар миннатдор бўлишини тасаввур қилинг. Бир муддат дарду ҳасратларини унутиб,  елкасидан тоғ қулагандек бўлади. Яхшилик соҳибига нисбатан дилида самимий туйғулар жўш уради. Уни аввал танимаган бўлса, энди қондошига қарагандек қарайди, таниган бўлса – қайта тан олади. Сабаби, самимият билан қилинган яхшилик таъмадан пок, ғараздан холи бўлади. Инсониинг сезгир туйғулари буни дарҳол илғайди.

 

AҚИДAДA ҚAБР AЗОБИ

Қиёмат куни амалларнинг ўлчаниши, тарозу ҳақ ва ростдир. Гуноҳ ва савоблар ҳисоб-китоб қилиниши ҳақ ва ростдир. Жаннат ва дўззах шу кунда ҳам мавжуддир. Улар абадий, фоний бўлмайдилар. Жаннатнинг нозу неъматлари, ҳуру ғилмонлари ҳам абадий барҳаётдирлар. Aллоҳнинг жазоси ҳам, савоби ҳам абадий, туганмасдир.

 

КУЛГИНИ КЎПАЙТИРМАНГ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Кулгини камайтир. Зотан кўп кулги қалбни ўлдиради", - дедилар".
Ушбу ҳадисга эътибор берилса, кулги мутлақо тақиқланмайяпти. Балки, кулгини камайтириш, ноўрин кулгидан қайтариляпти. Аслида бўлар-бўлмас нарсалар учун кулавериш бошқа халқлар орасида ҳам маданиятсизлик ҳисобланади.

 

Иккинчи дарс. Аллоҳдан қўрқиш

Эй ўғлим! Раббинг қалбингда сир сақлаётган ва тилинг билан ошкора сўзлаётган нарсаларни билур. У барча амалларингдан хабардор Зот. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқ! У рози бўлмайдиган ҳолатда сени кўриб қолишидан эҳтиёт бўл!

Раббинг сенга ғазаб қилишидан огоҳ бўл! Зеро, У сени яратди, ризқлантирди ва сенга барча ишингда ишлатадиган ақлни берди. Тасаввур қил, отанг бир ишдан қайтарган бўлса-ю, сен уни қилсанг ва у бундан хабардор бўлса, ҳолатинг қандай бўлади? Қаттиқ жазоланишдан қўрқмайсанми? Албатта, Аллоҳ таоло билан ҳам ҳолатинг мана шундай бўлсин. Чунки У сени ҳар тарафдан кўра олади. Шундай экан, сенга буюрган ҳар бир ишда бепарволик қилма, қайтарган нарсасига қўлингни чўзма!

 

Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига ўрнак бўлмоқда

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога шукрки, юртимиздаги инсон манфаатларига қаратилган ислоҳотлар дунё ҳамжамияти томонидан ҳам муносиб эътироф этилмоқда, тақдим этилган таклиф-ташаббуслар ҳаётийлиги билан муҳим аҳамият касб этаётир. Натижада мамлакатимиз дунё миқёсида ўз ўрни, ўз сўзига эга бўлиб, довруғи янада юксалмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 17-21 сентябрь кунлари АҚШга қилган сафари ҳам самарали мулоқотлар, манфаатли учрашувлар ва фойдали келишувларга бой бўлди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини бугунги кунда муҳим бўлган масалаларга эътибор қаратиб, бир қатор таклифларни илгари сургани океанорти сафарининг энг муҳим нуқтаси бўлди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг