Долзарб мавзу

Ҳаж амалини адо этиш учун барча шароитлар мужассам бўлиши лозим

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилган қарори Исломнинг энг олий рукни, ибодатларнинг афзали бўлган Ҳажнинг жорий йил бехавф ва бехатар ўтишини таъминлаш йўлидаги бирмунча аянчли, аммо тўғри қадам бўлди. Қисқа қилиб айтганда, ушбу қарор бу йил фақат Подшоҳлик ҳудудида истиқомат қилаётган одамлар учунгина улуғ ибодатни адо этиш имконини беради.

 

“ТАЪВИЛОТУЛ ҚУРЪОН” АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ

Имом Мотуридийнинг машҳур “Таъвилотул Қуръон” тафсирига Самарқанд заминидан етишиб чиққан яна бир буюк олим Алоуддин Самарқандий шарҳ ёзган. “Шарҳу Таъвилотул Қуръон” деб номланувчи бу асар мотуридийлик таълимотини чуқур англашда жуда муҳим манба ҳисобланади.

 

Истиғфор ўзи нима?

Истиғфор - уламолар истилоҳида дуо, тавба ва бошқа тоатлар ила гуноҳнинг мағфират қилинишини сўрашдир. Амалда банданинг “Астағфируллоҳ" ва шу маънодаги калималарни тилида айтиб, дили билан тасдиқлаши истиғфордир.Уни бир сўз билан айтадиган бўлсак тавба дегани. Тавба эса бандани Аллоҳга қайтиши дегани. Бир гуноҳдан, ёмон ишдан, ёвузликдан қўлини тортиш, тийилиш ва иккинчи бор бу ишга қайтмаслик деганидир.

 

Охиратда даражам баланд бўлсин десанг, дунёда амал қилиб қол!

Одамлар бу дунёни турли даражаларда бўлганлари каби, охиратда ҳам турли даражада бўладилар. Охиратда улар тўрт қисмга бўлинадилар: ҳалок бўлувчилар, азобланувчилар, нажот топувчилар ва ютуққа эришувчилар.

 

Ёшларимизни онгини заҳарлайдиган йўлдан огоҳ бўлинг!

Бутун оламлар Роббиси Аллоҳ таоло Ўзининг ҳақ динини бутун оламларга раҳмат бўлган  пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга юборди. Бу дин бутун дунёга тез фурсатлар ичида тарқала бошлади, инсонлар секин-аста, аммо тўп-тўп, жамоа ҳолида бу динга кира бошладилар. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас китоби Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:

وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا

“Ва, сиз инсонларни тўп-тўп бўлган ҳолларида Аллоҳнинг динига кираётганини кўрасиз”(Наср сураси, 2-оят).

 

Ҳалоллик - барака манбайи

Аллоҳ таоло инсон зотини ер юзида яшашини ихтиёр қилди ва яшаш учун инсонга беҳисоб нематларни ато қилди. Шу нематлар ичида инсон учун фойдали бўлганлари ва зарар етказадиганлари мавжуд.

 

САЛОМАТЛИК ИНСОН БОЙЛИГИДИР

Аллоҳ таоло бандаларини вақти-вақти билан турли хасталиклар, саломатликнинг ёмонлашуви билан имтиҳон қилиб туради. Аллоҳ таоло Қурон каримда шундай баён килган. “Албатта, Биз сизларни бир оз қурқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда "Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз унга қайтувчимиз " дедилар. Ана ўшаларга роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор.(Бакара сураси 155-156-оятлар.)

 

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (7-давоми)

Мовароуннаҳр тасаввуфи мусулмон мамалакатлари ижтимоий-маънавий ҳаётига чуқур кириб борган, фан, маданият, ва адабиёт ривожига катта ижобий таъсир кўрсатганини мутахассислар ҳам қайд этганлар. Тасаввуфий қарашларнинг яхлит таълимотига айланиб, ислом ўлкаларига кенг ёйилиши ва кишилар ҳаётида муҳим воқеликка айланишида мовароуннаҳрлик Ҳаким Термизий, Абу Бакр Калободий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Муҳаммад Порсо, Яъқуб Чархий, Сўфи Оллоҳёр ва бошқа тасаввуф олимларининг араб, форс ва туркий тилларда битган асарлари ислом оламида ҳозирга қадар эъзозланади. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, ўрта асрларда энг кенг тарқалган уч тил – араб, форс, ва туркийда асарлар бита олиш малакаси асосан Мовароуннаҳр уламоларида шакилланган.  Зеро, минтақа аҳолисининг талаб ва эҳтиёжи ҳам айнан шуни тақозо қилган эди.

 

Яхшиликка далолат қилиш худди уни қилувчи кабидир

Яхшилик ҳақида гапирар эканмиз, аслида динимизда инсонлар бир-бирларига яхшилик қилиши ва унга далолат қилиши Аллох таъоло  томонидан фарз қилинган бўлиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар” (Тавба сураси–71 оят). Ушбу оятдаги «Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар...» жумласидан “Жамоат шаклида яхшилик қилишга уринадилар, кўплашиб ёмонликка қарши курашадилар” маъноси тушунилади.

 

Ҳаж сафарига бормайдиган давлатлар сони 10 тага яқинлашди

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги ҳаж мавсуми юзасидан Саудия Арабистони шу кунга қадар якуний қарорни эълон қилмади. Хабарларга кўра, айни пайтларда вазият баҳоланаётгани ва якуний қарор яқинда қабул қилиниши кутилмоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг