Долзарб мавзу

Яқинларимизни хатарли йўлдан қайтариш инсоний бурчимиз эканлигини унутмайлик

Юртимизда барча дин вакиллари учун тенг шароитлар яратилган. Бу бош қомусимиз ва қонунларимизда ҳам ўз аксини топган. Аммо, глобаллашув, замонавий технологиялар, ахборот ва электроника асри дея ном олган замонамизда инсоният бошига соя солаётган терроризм, экстремизм, фундаментализм, гиёҳвандлик ва жиноятчилик, шунингдек, миссионерлик сингари сарҳад билмас иллатлар, таассуфки, бизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

 

Раҳбарга итоат қилиш (давоми)

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:

“Агар сизларга боши майиздек (қора) ҳабаш қул бошлиқ қилинса ҳам, унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар”.

 

ЭЪТИРОФ – МАСЪУЛИЯТДИР

Яратганга беҳисоб шукроналаримиз бўлсинки, тараққиётимизнинг янги даврида халқимиз учун имкониятлар эшиги янада кенг очилмоқда. Аллоҳнинг халқимизга берган улуғ неъматлари, бахт-саодатнинг чеки-чагараси йўқ. Мамлакатимизда дин соҳасига кўрсатилаётган ижобий таъсирлар янада улкан бўлмоқда. Муҳтарам Президентимиз раҳнамоликлари ва ғамхўрликлари натижасида мамлакатимизда дин соҳаси жадал ривожланиб, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ўқув якунланди

Жорий йилнинг 3-8 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, ҳамда туман/шаҳар бош отинойилари учун “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” йўналиши бўйича ташкил этилган 36 соатлик малака ошириш курсини мувафаққиятли тугатган вилоятимизнинг 18 нафар отинойилари сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Раҳбарга итоат қилиш

Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳақини олиб берадиган, улар ўртасида адолат қилиб, сиёсатини ўтказадиган бир раҳбар бўлмаса, жамоатда тартибсизлик, низолар келиб чиқиши табиий. Чунки инсонларнинг фикри бир жойдан чиқмаслиги ҳақиқат. Инсонларнинг фикрларини тинглаб, ягона тизим асосида бошқарувчи раҳбар бўлмаса, фитна-фасод кўпайиб, улар фирқаларга бўлиниб кетишади. Натижада ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинади, кучлилар заифларни хўрлайди, бутун бир жамият инқирозга юз тутади.

 

ЁШЛАРИМИЗНИ ТУРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН САҚЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ.

Халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни бугунги кун ёшларининг униб, ўсиб, улғайиб ҳаётга қандай кириб боришларига чамбарчас боғлиқдир. Айниқса, аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этадиган бизнинг юртимизда бунинг аҳамияти катта. Албатта, юрт тараққиётига хизмат қиладиган ёшлар ўз-ўзидан етишиб чиқмайди. Балки, уларнинг тарбияси, таълими билан шуғулланиш, уларни илм олишга қизиқтирадиган шароитлар яратиш зарур бўлади. Шунингдек, ёшларни эзгуликдан чалғитувчи ёмон иллатлардан ҳам ҳимоя қилмоғимиз лозимдир.

 

ИСЛОМ ДИНИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДА - УСТОЗЛАРГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ

“Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.”[1]   Шавкат Мирзиёев

Дарҳақиқат, устоз-мураббийлар жамият эртанги кунининг  бунёдкорларидир. Эл-юртнинг моддий ва маънавий тараққиёти устозларнинг меҳнати ва жамиятнинг уларга нисбатан нечоғлик қадрлашига  бевосита боғлиқдир.

Динимизда устоз-муаллимларнинг ўрни юқори баҳоланади.

 

МАВЛИДУ ШАРИФ ТАРИХИ ВА ТАРТИБОТИ

Башариятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга олиб чиққан зот – Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка шаҳрида, Абдулмутталиб хонадонида милодий 571 йил тўртинчи ойининг иккинчи душанба куни эрталаб таваллуд топдилар. Бу тарихий ҳодиса қамарий ҳисобида рабиул аввал ойининг ўн иккинчи  (баъзи манбаларда эса тўққиз, ўн, ўн биринчи) кунига тўғри келади. Шунга кўра рабиул аввал ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини нишонлаш, “Мавлидун Набий” маросимларини ўтказиш ва у зоти шариф ҳақларига дуои салавотлар айтиш дунё мусулмонлари орасида кенг тарқалган анъанадир. Мавлидун Набий учун ислом уламолари махсус китоблар ҳам тасниф этилган. Шундай китоблардан бири XIII асрда яшаб ўтган араб олими Имом Жаъфар Барзанжийнинг қаламига мансуб “Мавлидуш шариф”дир. Китоб наср ва назмдан иборат бўлиб, уни уламолар ёддан билган, маросимларда ўқиб берган.

 

БИЛСАЛАР ЭДИ, БУНДАЙ ҚИЛМАСДИЛАР...

Фарзандидан ғазабланган, урган ота-оналарни кўрганимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу сўзларини эслайман:

"БИЛСАЛАР ЭДИ, БУНДАЙ ҚИЛМАСДИЛАР..."

Билсалар эди, болаларининг жисми оналарни ташлаб кетмаса-да, қалбан уларни тарк этишлари ва ҳеч қачон қайтмасликларини...

Билсалар эди, синган буюмлар, бетартиб уйлар, кирланган кийимларнинг чораси осонгина топилар экан, синган кўнгиллар, узилган ришталар, кирланган ниятлар осонгина ўз ҳолига қайтмаслигини...

 

УСТОЗИМ ФАХРИМ

Бисмиллаҳир рохманир  рохийм.

Аллоҳ таола қурони каримда шундай мархамат қилган: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган барча (яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала 11-оят).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг