Долзарб мавзу

Ватанга муҳаббатли бўлайлик чунки инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир!

Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан – унинг киндик қони тўкилган, беғубор гўдаклик чоғлари ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғаядиган заминдир. Шунинг учун ҳар бир инсон Ватанни севиши ва унга муҳаббат қўйиши, яъни ватанпарвар бўлиши лозимдир. Ватанпарварлик ота-боболардан қолган заминни севиш, халқнинг урф-одатларини, қадриятларини асраш ва ривожлантириш, ўз она ватанини душманлардан, ёт-ғоялардан ҳимоя қилиш, унинг озодлиги ва мустақиллиги учун жонини ҳам аямасликни англатади.

 

Экстремистик оқимлар динимиз кушандаси

Ҳозирги даврдаги жаҳолат уруғини сочаётган сохта экстремистик ғояларга маърифий жиҳатдан курашда ислом динимиз тарихий тараққиётида ҳам шаклан бошқачароқ кўринишда бўлса-да, лекин мазмунан айнан шундай экстремистик ғоялар олдин ҳам бўлганига гувоҳ бўламиз. Динимиз тарихига назар солар эканмиз, яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, соғлом ҳақиқат ва ғоялар сохта ғоялар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Ислом динимиз ривожига буюк ҳисса қўшган бобокалонимиз Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросида сохта ғояларга қарши иш олиб борган курашини кўриш мумкин. У кишининг «Китоб ат-тавҳид» асарида сохта таълимотларга эргашишни олдини олишда ишончли далиллардан келтириб, бу йўлдаги барча хатоликлар сабабини аниқ кўрсатиб берганига гувоҳ бўламиз: «Таассуб, бу кўр-кўрона тақлид бўлиб, у жуда кенг тарқалган иллатдир, яъни бунда жуда кўпчилик бирон-бир маънавий ёки диний йўлбошчига, унинг фикрлари мазму н-моҳиятини тушунмаган ҳолда қўшилишга енгиб бўлмас мойиллик билдиради. Мана шу сабаб натижаси ўларок, ҳар бир фирқа ва ҳар бир йўналиш шу пайтга қадар ўз тарафдорларига эга бўлиб келмоқда. Бу мухлислар қачондир қабул қилинган сохта таълимотга садоқатда қатъийлик намойиш этмоқдалар ва яна ўзларини ҳақиқатнинг ягона эгалари ҳисобламоқдалар», — деган фикрлари бугунги диний-экстремистик гуруҳларга айтилгандек сезилади. Мотуридий бобомиз ўша даврдаги ислом ичидаги сохта оқим ва фирқаларнинг ҳақиқий моҳиятини очиб берган. Бундай оқимлар ўша даврда ҳам кўп бўлган. Шунга қарамасдан эзгулик билан ёвузлик жамиятда ҳамиша ёнма-ён курашиб, бу курашда эзгулик ғалаба қилиб келган.

 

Фолбинлик Қуръони карим ҳукми билан ҳаром қилинган ва шаръан қораланган ишлардандир.

Исломдан олдинги жоҳилият замонидан буён кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи муаммолар кейинги пайтларда ҳам бўй чўза бошлади. Ғайбни билиш даъвосидаги қораланган илмсизлик «фолбинлик» деб аталади. Фолбинликнинг «коҳинлик», «илмул-рамл», «мунажжимлик», «аррофлик» каби бошқа номлари ҳам бор. Фолбинлик Қуръони карим ҳукми билан ҳаром қилинган ва шаръан қораланган ишлардандир. Фолбин, коҳиннинг ғайбдан берган хабарини тасдиқлаш ояти карима ва ҳадиси шарифга асосан куфрдир. 

 

ТИЛИМИЗГА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Аксариятдавраларда бўлиб қолсак, шу даврада бўлмаган кимнингдир   хаётига доир мавзуда гап очилади. Бировнинг кийган кийими борми, минган  автомашинасими ёки қилганданғиллама тўйими қизғин муҳокама қилинади. Билиб, билмай кимлардандир эшитган гапларимиз аосида ўзганинг ҳаётини муҳокама қиламиз. Яна ўзимизга таскин бериш мақсадида “Ғийбати эмас, сифати”, - деб, гапирган гапларимизни оқламоқчи бўламиз.

 

Ватанга муҳаббатли бўлайлик!

Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан – унинг киндик қони тўкилган, беғубор гўдаклик чоғлари ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғаядиган заминдир.

 

Мутаассибликнинг моҳияти ва офатлари

Бағрикенглик анъаналари қанчалик қадимий илдизларга эга бўлса, тоқатсизлик ва муросасизлик билан боғлиқ қарашлар ва ҳаракатларнинг илдизлари ҳам шунчалик қадимийдир. Мутаассиблик (фанатизм – французча «ибодат») унинг кенг тарқалган кўринишларидан биридир.

Машҳур тилшунос Ибн Манзур: “Таассуб” сўзи “асабият”дан олинган. “Асабият” бошқаларни ўзининг ота томонидан қариндошларига ёрдам беришга чақириш маъносини англатади. Бир гуруҳга нисбатан таассуб қилиш дегани ўша гуруҳ ёрдами учун жамланиш маъносини англатади, деб ёзади.

 

Раҳбарга итоат бўлмаса...

Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳақини олиб берадиган, улар ўртасида адолат қилиб, сиёсатини ўтказадиган бир раҳбар бўлмаса, жамоатда тартибсизлик, низолар келиб чиқиши табиий. Чунки инсонларнинг фикри бир жойдан чиқмаслиги ҳақиқат. Инсонларнинг фикрларини тинглаб, ягона тизим асосида бошқарувчи раҳбар бўлмаса, фитна-фасод кўпайиб, улар фирқаларга бўлиниб кетишади. Натижада ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинади, кучлилар заифларни хўрлайди, бутун бир жа- мият инқирозга юз тутади.

 

Фитнанинг 11та хатар ва зарарлари

  • Фитна энг кўп қон тўкилишининг энг катта сабабларидан бўлиб, фитна натижасида жамиятда талон-тарож ва босқинчилик ишлари кенг тарқалади.
  • Фитна дунё ва охиратда хасрат чекишнинг сабаби бўлади.

 

Динни нозик жойларигача чуқур англаш учун уни чуқур ўрганган устоздан ўрганиш керак

 Маълумки ҳар бир соҳада бўлгани каби динда ҳам ўз мутаҳасиси ва пайғамбаримиз алайҳи солату васалламгача устозлар силсиласи орқали боғланган олимдан дин илмини ўрганиш лозим. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз ҳам шаҳсан саҳобалардан таълим олган устозлар орқали пайғамбаримиз алайҳи саломгача етади.

 

АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИШ.

Инсонни мукаррам ,ақлли қилиб яратилиши унга Холиқини танишликни вожиб қилади.Аллоҳни танишликка ақл шарт қилингандир.Соғлом ақл ўз эгасини дунё маломатларидан ва охират надоматларидан асрайди. Ақл эгаси учун борлиқни яратгувчисини танимасликда хеч кандай узр йуқ. Баъзи хабарларда Аллоҳни танимаслик кўзнинг оқ ва қораси орасичалик куфрга якиндир дейилган. Ҳар бир инсон табиатида Яратгувчисини танишликка мойиллик бор. Бунга Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алйҳи васаллам ҳадисларида далолатлар куп. "Ким Аллохни танимасдан дунёдан ўтса дўзахда қолади "- дейилгандир "Зоҳирур ривоя"да. Имом Аъзам" Агар Аллоҳ пайғамбарлар юбормаганда ҳам, бандаларга ўз ақллари билан Аллоҳни танишлик вожиб бўларди"- деганлар. Барчамиз мийсоқ кунида Аллоҳни Роббимизсан деб аҳду паймон берганмиз. Ҳарбир инсон ислом фитратида туғилади. Ўзини таниган ҳар бир банда Роббисини танигувчидир. ("Шарҳу Бадил амали "китоби матни асосида таййёрланди)

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг