Долзарб мавзу

ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН КИМ?

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو ؛ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : « الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى الله عَنْهُ ». متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ҳақиқий мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган кишидир. Ҳақиқий муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир”, дедилар”.

 

МУСЛИМА, ОҚИЛА, БОЛИҒА АЁЛНИНГ МОТАМ (АЗА) ТУТИШИНИГ ҲУКМИ

Мусулмон аёлнинг аҳамият бериши лозим бўлган муҳим масалалардан бири – бу яқинларидан бирининг ўлимидан кейин қай шаклда ва қанча вақт мобайнида мотам тутишидир.

 

Халқимизга ислом моҳиятини тўғри тушунтириб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан долзарбдир

Бугунги кунда муқаддас динимизга бўлган эътибор янги босқичга кўтарилди. Йилдан-йилга муборак Ҳаж ва Умра сафарларига бораётганлар сафи ортиб, улар учун яратилаётган шароитлар ҳам кенгаймоқда.

 

Инсоннинг икки дунёсини хароб қиладиган офатдан узоқда бўлайлик!

Гиёҳвандлик инсониятни жисмоний ва руҳий жиҳатдан тубанликка элтувчи, ақл-идрокдан маҳрум этиб, икки дунё хорлигига етакловчи офатдир. Гиёҳванд моддалар инсонни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4-6 баробар тезроқ ҳалокатга учратади.

 

Гуноҳни бутунлай тарк қилинг

Баъзида инсон гуноҳ қилиб қўяди. Шунда иймони унга буни қайтиб қилмасликка буюради. Шайтони эса ундан яна бир марта лаззатланиб, кейин бутунлай тарк этишига чақиради. Инсон унинг гапига кириб, ўша гуноҳни яна бир бор қилади. Шайтон-чи?! У тўхтамайди. Яна ва яна келиб, ҳалиги гуноҳга ундайверади, унинг “яна бир гал”и тугамайди. Охир оқибат тавба кейинга сурилиб қолиб кетади.

 

Эътиқод масаласида адашишлик бу фалокатга олиб келади

Эътиқод софлиги ҳамма замонларда зарур бўлган оимл ҳисобланади. Ақидаси тўғри бўлмаган кишининг қилган ибодати ҳам мақбул эмас.

Дунёдаги бўлаётган ҳунрезликлар, фисқу фасод ва ғалаёнлар замирида ҳам қандайдир ақида ёки нотўғри назарялар ётади.

Ҳар бир инсон ўзи ишонган нарсасининг тўғри ёки нотўғрилигини текшириб кўриши ва ҳақиқатни излаши керак. Айниқса диний эътиқод масаласида адашишлик бу фалокатга олиб келади.

 

МЕҲР-ОҚИБАТ, ҲИММАТ ВА САХОВАТ АЙЁМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Сиз азизларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ва ўз номимдан хурсандчилик айёми бўлган муборак Рамазон ҳайити – Ийдул фитр билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Аллоҳ таолонинг амрини адо этиб, руҳий покланишга эришган, Расул алайҳиссаломнинг суннатига эргашиб, имон ила савоб умидида рўза тутганларга жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш насиб этсин!

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон умматига Рамазон ва Қурбон ҳайитлари Аллоҳ таоло томонидан ҳадя этилганини марҳамат қилганлар.

 

Вақтимизни ва компьютерга кетадиган умримизни назорат қилишни ўрганайлик.

Интернетдан яхши ёки ёмон мақсадда ҳам фойдаланиш мумкин, кимдир илмини ошириш учун унга кирса, кимдир эса унда вақтиҳушлик учун ва кимдир эса интернетдан тузоқ мақсадида фойдаланади. Ҳа айтишингиз мумкин дўст топса сўзлашса нимаси ёмон деб лекин ундаги дўстларнинг кўнглидаги ниятини қаердан биламиз, бундан ташкари азиз вақтимизни ва маблағимизни бўлмағур суҳбатларга сарфлашдан нима фойда топамиз.

 

Садақанинг 63 та фойдаси

1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали.
3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради.

 

Аслиятни бузиб талқин қилаётган бидъатчи тоифалар ҳақида Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ

بسم الله الرحمن الرحيم

Таассуфлар бўлсинки, ҳозирда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва қалтис масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг