Долзарб мавзу

Ўлаксани истеъмол қилишдан ҳам оғир ва жирканч гуноҳ...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Асламий деган бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб ҳаромга юриб зино қилиб қўйганини тан олди. Расулуллоҳ унга эътибор қилмадилар. У яна жанобимизнинг олдига келиб қилмишига иқрор бўлди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Охир оқибат Расулуллҳ унга: “хўп нима истайсан ўзи?”—дедилар. У: мени поклаб қўйишингизни истайман, деди. Расулуллоҳ уни тошбўрон қилишларини амр қилди ва ҳукм ижро этилди.

 

МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ХУРСАНДЧИЛИК АЙЁМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонажон халқимизни меҳр-оқибат ва хурсандчилик айёми бўлган Қурбон ҳайити билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ва ўз номимдан чин қалбдан самимий муборакбод этаман. Аллоҳ таоло бу қутлуғ кунларни бутун ислом олами, хусусан, юртимиз учун баракотли қилсин. Бундай байрамларни тинчлик-омонликда, сиҳат-саломатликда нишонлашни Ўзи насиб этсин.

Шундай дамларда Ҳақ таолога шукроналар айтиб, диёримизга қут-барака, халқимизга фаровонлик, фарзандларимизга баркамоллик сўраймиз. 

 

Қурбон ҳайити барчамизга файзли бўлсин!

Ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрамимиз Қурбон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Ҳайит байрамларида  ёшу қари, бойу камбағал барчалари шоду хуррам бўлиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қилишади. Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб кутадиган ушбу икки ҳайит байрамларига тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб, у сабабли банда кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Шундай одоблардан бири масжидга пиёда боришдир. Хоссатан ҳайит куни ҳам агар касаллик, узоқлик ва қору-ёмғир сингари бирор узр бўлмаса намозгоҳга пиёда юриб бориш суннат ҳисобланади. Фақиҳлар масжидга боришда шошмасдан, қадамни яқин-яқин босиб боришнинг суннат эканини айтганлар. Токи юриб борувчининг қадамлари сони кўпайсину савоби янада зиёда бўлсин.

 

ИСЛОМДАГИ АФЗАЛ АМАЛЛАР!

Ислом ҳам дин, ҳам дунё. Дунё – дин обод қилинадиган жой, дин эса дунё ва охират манфаати учун восита. Ислом – ижтимоий кундалик ҳаёт тарзи. У жамиятни тартибга, бағрикенгликка, ўзаро ёрдам ва ҳамкорликка чақиради. Ҳадислар бу борадаги тўғри ва мақбул ечимни таклиф қилади.

 

Фитна – маънавий иллат

Касални даволагандан унинг олдини олган яхши. Даф қилиш кўтаришдан осонроқ. Тахлия таҳлиядан олдин туради (бу икки сўз табиблар истилоҳи бўлиб, тахлия – бўшатиш, таҳлия – даволаш. Табиблар касални даволашдан олдин биринчи унинг ичини тозалаб, кейин дори беради).

 

Ислом давридаги катта фитна 1 - қисм

Сийрат уламоларининг такидлашича, Исломдаги биринчи энг катта фитна Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу даврида содир бўлган. Тўғри, ундан олдин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида ва Абу Бакр розийаллоҳу анҳунинг халифалик даврида фитналар юз берган бўлса – да, лекин оммавий тус олмаган. Ҳадисларда ҳам катта фитналар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бошланишига ишоралар бор.

 

МУҲАДДИСЛАР ФАЗИЛАТИ

“Муҳаддис” деган ном Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини ёд олиб, бошқаларга тўлиқ етказиб берувчига нисбатан қўлланишининг ўзи ҳам бу тоифага мансуб одам юксак фазилат эгаси эканини кўрсатиб туради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари шунчаки оддий сўзлар эмас, балки инсониятни куфр зулматидан имон нурига олиб чиқиш, улуғ хулқларни камолга етказиш ва дин аҳкомларини мукаммал ўргатиш учун янграган муборак ҳадислар эди.

 

ҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛ БИЛАН МУНОСАБАТ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Аллоҳ таоло одамзодни ҳар доим дин орқали тарбиялаб келган. Уни етказишни Пайғамбарлар зиммасига юклаган.

Динларнинг энг мукаммали бўлган исломни етказишда Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танлаб олган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари, феъллари ва турмуш тарзлари биз учун ҳаёт дастуридир. У зотнинг ҳаётлари инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берган.

 

НИМА УЧУН АЙНАН “САҲИҲИ БУХОРИЙ”?

Умуман ислом дини ва суннатни айблаб чиқиш ҳолатлари кўп кузатилганига қарамай, нимагадир ҳадис китоблари орасидан айнан “Саҳиҳи Бухорий” ҳақида ҳар хил асоссиз айбловлар ўртага ташланмоқда. Ростдан ҳам, нима учун айнан “Саҳиҳи Бухорий”?

Чунки ҳадисга доир барча асарлар орасидан айнан “Саҳиҳи Бухорий” Қуръони каримдан кейинги  энг ишончли манба деган олий баҳога сазовор бўлган. Бу баҳони унга Имом Бухорийнинг ўзи берган эмас, балки чуқур ўрганиб чиққан улуғ ва забардаст алломалар уни мана шундай сифатлаган.  

 

ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН КИМ?

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو ؛ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : « الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى الله عَنْهُ ». متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ҳақиқий мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган кишидир. Ҳақиқий муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир”, дедилар”.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг