Долзарб мавзу

ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК

Фитна сўзи арабча сўз бўлиб  синов имтихон деган маноларни англатади, олтин ва кумушларни мадандан айириб тозалаб олишга ҳам, фитна дейилади инсоннинг фитнадан саломат бўлишлиги унинг иймони куфр ва нифокдан саломат бўлганлигига далолат қилади. Энг катта фитна инсоннинг динида ва иймонида фитналанишидир. Келинг, фитна хақида келган айрим оят ва ҳадислар билан танишайлик.

 

Ёт ғояларга алданмайлик!

Аллоҳ таоло бандаларини яхшилик ва тақвода ҳамкорлик қилишга буюриб, гуноҳ ишлардан тийилишга, адоватдан йироқ бўлишга чақиради. Афсуски, ҳозирги кунда баъзи кишилар, жумладан, ёшлар   Интернет тармоғи орқали ислом ҳақидаги нотўғри, нохолис маълумотларни, террорчи гуруҳларнинг манфаатига мос хабарларни ёйишда воситачи бўлиб қолмоқдалар. Бу билан уларнинг гуноҳларида шерикка айланмоқдалар. Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб  (текшириб) кўрингиз” (Ҳужурот сураси 6-оят).

 

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини “шаръий” деб исботлаш учун ўзларини “мужтаҳид” деб эълон қилиши тўғрими? (2-мақола)

Бугунги кунда мужтаҳид даражалари хусусида бир қанча фикрлар мавжуд бўлиб, улар бир-биридан жузъий ҳолатдагина фарқ қилади. Ҳанафий мазҳаби манбаларига кўра, мужтаҳидлик даражалари қуйидаги қисмларга бўлинади:

 

Илмнинг офатлари

Ҳар бир нарсада бўлгани каби илмнинг ҳам офатлари бор. Табиий офатлар замин юзини абгор қилганидек, илмнинг офатлари ҳам қалбдаги маърифат диёрини вайрон қилиб юборади. Қуйида ушбу офатлардан энг асосийларини санаб ўтамиз:

 

Саҳиҳул Бухорийнинг асл номи

Имом Бухорийнинг бош асари ҳисобланган “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китоби турли номлар билан аталади. Аммо у кишининг ўзлари қўйган расмий номни жуда оз сонли кишилар билади. Абу Наср Калабозий ўзининг “ал-Ҳидаяту вал иршаду фи маърифати аҳлу сиқот ва сидод” асарида, Қози Иёз “Машариқул анвар фи сиҳаҳил асар” асарида, Ибн Солаҳ “Муқаддимату фи улумил ҳадис” асарида, Нававий “Таҳзибул асмаи валғот” асарида келган маълумотларга асосан Саҳиҳул Бухорий асарининг тўлиқ номи қуйидагича: “Ал-Жомиъ ал-муснад ас-саҳиҳ ал-мухтасар мин умури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллама ва сунаниҳи ва айямиҳи”.

 

ОЧИЛГАН ҚАЛБ

Анора онасини кириб келишини кутмагани учун, шошиб ўрнидан турди, кўз ёшларини шоша-пиша артиб, онасига пешвоз чиқди.

-Келинг онажон, ассалому алайкум, яхши келябсизми, уйдагилар яхшими. Она барибир онада, Аноранинг юзлари сўлғин, кўзлари шишган ҳолатда кўрган она ҳеч нарсани сезмайди дейсизми.

 

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини “шаръий” деб исботлаш учун ўзларини “мужтаҳид” деб эълон қилиши тўғрими?

Қуръон ва ҳадислар исломнинг асосий манбалари бўлиши билан бирга, мусулмонлар ҳаётини ташкил этиш учун муҳим қўлланма ҳам ҳисобланади. Шундай экан, Қуръон ва суннатга асосланган ҳолда, мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти ва жамият фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни кўзлаб фатво чиқариш алоҳида билим ва малакани талаб этади. Мўътабар манбаларга кўра, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган мужтаҳидларгина шундай ҳукум чиқариш ҳуқуқига эгадир. Бироқ тарих ва замонавий воқелик диндан ёвуз мақсадда ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади. Бундай ҳарактлар муқаддас ислом дини қоидаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганини ва оширилаётганини ҳам афсус билан қайд этиш лозим.

 

Салафийликнинг террорчилик ҳаракатларида иштироки ҳақида

Сохта салафийларнинг фикрича, ҳукуматга хизмат қилаётган давлат, ҳуқуқини муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва ҳарбийлар “динсизлар” тоифасидан ҳисобланади. Бу йулда давлат раҳбарлари, ҳокимят идоралари вакилларини обрўсизлантириш ҳамда расмий диний уламоларнинг мавқеларини заифлаштириш мақсадида уларнинг ҳаётига тажовуз қилишгача боришмоқда. Жумладан, 2009 йилда Ўзбекистонда бир қатор диний уламоларга нисбатан тажовузлар уюштирилгани бунинг ёрқин мисолидир.

 

Кечиримлилик-мўминга хос.

Маълумки, инсондаги улуғ сифат ва фазилатлардан бири - бу кечиримли бўлишдир. Аллох таоло инсонларнинг ташқи кўринишини гўзал қилиб яратган. Агар инсон сийрати ва ички дунёсини ҳам чиройли қилса, шунда у комиллик даражасига етиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча ояти карималарида бандаларини бир-бирларининг хато камчиликлари ва айб-нуқсонларини кечиришга буюрган.

 

Ислом динида бағрикенглик ғоялари (4-мақола)

Кўпинча Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги баъзи ўринларни, айниқса, муқаддас уруш – жиҳод тўғрисидаги кўрсатмаларни нотўғри, жангарилик руҳида талқин қилинади. Ваҳоланки, соф исломий нуқтаи назардан қаралса, бундай урушлардан асосан мудофаа мақсадлари кўзланган. Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) вафотларидан кейин у зотнинг ишларини давом эттирган Хулафои рошидин (тўғри йўлдаги халифалар)лар ҳам озод қилинган ўлкалардаги маҳаллий аҳолига, мусулмон бўлиш ё бўлмаслигидан қатъий назар, мурувват ҳамда бағрикенгликнинг олий намунасини кўрсатишган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг