Мақолалар

Замонавий Миссионерлик уюшмалари.

«Миссионерлик ( лот.- юбориш, топшириқ)-бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолияти. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё, Африка халқларини забт этишда қатнашганлар»(Энциклопедик луғат)

 

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (5-давоми)

“Эҳтиёти пешин” масаласи ҳам тариқатчилар томонидан илгари сурилаётган долзарб масалалардан бири бўлиб, бир қанча муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Юртимизнинг баъзи ҳудудларида жума намозидан кейин эҳтиёти пешин деб тўрт ракаатли намоз ўқиш одати мавжуд. Уламоларимиз фикрига кўра бу иш бидъат ҳисобланади. Эҳтиёти пешин ўқилишининг Қуръон ва суннатда далили йўқ. Уламоларнинг  фикрича ибодатнинг моҳияти Расулуллоҳ (алайҳис-салом)нинг суннатларига мувофиқ бўлишдир. Жума намозидан кейин эҳтиётан пешин ўқиш ҳақида эса Муҳаммад (алайҳис-салом) ҳеч нарса демаганлар.

 

Одоб инсон ҳаётининг гўзаллигидир

Дарҳақиқат, ҳаётнинг янада чиройли ва гўзал бўлиб давом этишлиги инсоннинг одоб-ахлоқига боғлиқ. Бизнинг тилимизда "одоб" тарзида талаффуз қилинишга одатланиб колинган, арабча "адаб" сўзи аслида "маьдаба" ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маьнавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маьнавий “маъдаба” яъни зиёрат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. 

 

Сохта салафийлар Қуръон тиловатини Ўтганлар руҳига бағишлаш жоиз эмас деб биладилар. Ҳанафий мазҳабида (давоми)

Ибн Ҳажар Маккийдан: «Биров қабристон аҳлига “Фотиҳа” сурасини ўқиса, савоб уларнинг ўртасида тақсимланадими ёки ҳар бирига унинг савобича тўлиқ бериладими?”, деб сўралганда, у: “Бир жамоа уламолар иккинчисига фатво беришган ва Аллоҳнинг фазлига шуниси лойиқроқ”, - деб жавоб берган.

 

БЕКОРЧИЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Инсоннинг нафас олиб нафас чиқаришига эътибор берса, вақтнинг ўтиб бораётганини сезади. Демак, инсоннинг умри қисқа вақтлардан ташкил топган экан.  Вақтнинг ҳар бир сонияси ғанимат! Қиёматда сўраладиган энг аввалги нарсалардан бири ҳам вақтдир. Шунинг учун кексаларимиз “...вақтинг кетди-бахтинг кетди”, деб бежиз айтишмаган. Улуғларимиз ҳам: “Эй одам фарзанди, сен вақтлардан иборатсан, агар бир кунинг бекор ўтса, сенинг бир қисминг кетибди”, деган. Дангасанинг омади чопмаслиги, унинг эринчоқлигидадир. Баъзан саъй-ҳаракатни тўғри тақсимлаш қанчадан-қанча инсонлар ҳаётини бахту-омадга тўлдиради. Аксинча, айрим кишиларнинг ғайратининг сўниши, уни танбалликка элтади. Бекорчилик кўпайгани сайин дангасалик кучаяди. Инсон доим ҳаракатда бўлса, дангасаликдан асар ҳам қолмайди.

 

ЁШИ УЛУҒЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ИСЛОМ ШИОРЛАРИДАН

“Имом Ашъарий айтадилар: Соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олиб, унда ҳаддан ошмаган ва уни тарк қилмаган кишини ва адолатли ҳукмдорни эъзозлаш Аллоҳни улуғлашдандир” (Имом Бухорий ривояти).

 

Интернет ва уяли телефон алоқалари одоби

Аллоҳ таоло биз инсонларга берган  неъматларини санаб саноғига етолмаймиз. Қанча шукронасини қилсак оз. Илм-фан ва техника тараққиёти туфайли эришилаётган қулайликлар билан бирга, муаммолар ҳам пайдо бўлмоқда. Уларни ҳал этиш янги ихтиро этилган ускуналардан фойдаланиш одобларига риоя этишимизга боғлиқ.

 

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (4-давоми)

Биздаги ҳозирги кўпчилик тариқатчилик вакилларида кузатилаётган ноўрин ҳолатларни қуйидагича умумлаштириш мумкин:

 

ДИНИМИЗДА ОНАНИНГ ЎРНИ

Тарихда Ислом диничалик аёлни она сифатида улуғлаган бирорта дин ёки тузум борлиги маълум эмас. Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган бу дин унинг мавқеини юксакларга кўтарди. Унга яхшилик қилишни энг асосий фазилатлар қаторида қилиб қўйди. Шунингдек, унинг ҳаққини отанинг ҳаққидан кўра буюкроқ деб белгилади. Чунки, ҳомиладорлик, туғиш, эмизиш ва тарбиялаш каби машаққатлар айнан онанинг зиммасидадир. Фарзандлар дунёга келгач тасодифан вояга етиб қолмаганлигини эслатиб қўйиш мақсадида Қуръони каримнинг бир қатор сураларида такрор-такрор сўз кетган.

 

Карантин даврида беморларни масофадан туриб йўқлайлик!

Ислом динида касални зиёрат қилиш энг улуғ савобли амаллардан бири ҳисобланади. Барча эзгу амаллар каби бу ишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Карантин даврида беморларни бориб зиёрат қилгандан кўра, телефон орқали ҳол-аҳвол сўраб турган маъқул. Агар жуда яқин таниши: ота-онаси, ака-ука, опа синглиси бўлса, уларни зиёрат қилгани борганда, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур.
 

 

Ҳар биримиз масъулмиз!

Коронавирус пандемияси инсоният бошига катта синов бўлди десак муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, ҳозирги вақтда ушбу пандемия бутун дунё халқини ташвишга солиб бўлди. Мамлакатимизда ушбу касаллик тарқаб кетмаслиги учун давлатимиз томонидан барча чоралар кўриляпти. Юртбошимиз шу синовли дамларда ҳар бир юртдошимиз, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлади. Бундан тўғри хулоса чиқариб, ким бўлишимиздан қатъий назар, амалга оширилаётган ишларга бефарқ бўлмаслигимиз, аксинча, уни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

 

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (3-давоми)

Шу билан бирга сохта тариқатчиларнинг ажралиб турувчи жиҳатлари ҳақида сўз борганда, уларни бирма-бир санаб чиқиш ҳам мумкин. Фарғона водийси, айниқса, Қўқон ва унинг ён-атрофларида фаолият юритувчи тариқатчилар орасида бир қатор ноанъанавий амаллар кузатилади:

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг