Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

 
 

1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 27 йил тўлди.

Дунёдаги барча давлатларнинг ўз рамзлари бор. Байроқ, Герб, Мадҳия сингари. Давлат рамзлари мамлакат суверенитетини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг Давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, ҳар биримизга фахру ифтихор бағишлайди. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 10/12/2019 15:23;   Кўрилганлиги: 1337
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/10-dekabr-ozbekiston-respublikasining-davlat-madhiyasi-qabul-qilingan-kun
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 16:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг