Мақолалар

ОЛОВДАН ҲАМ КУЧЛИ КУЙДИРУВЧИ ЎТ

Олов ёмон нарса, бирор жойга тушса ёндириб, кул қилади. Олов яхши нарса. Унда лаззатли таомлар пиширилади, совуқда исинилади. Оловнинг яхши ва ёмон томони битта хусусиятидан: куйдиради. Демак, куйиш-куйдириш яхши ҳам ёмон ҳам бўлиши мумкин. Қозонни мой, ҳар хил ғубор босиб, уни ювганда тоза бўлмаса оловга тутилади. Ҳаммасини куйдириб, топ-тоза қилади. Шундай, олов тозалайди. Ноасл нарсаларни куйдириб йўқ қилади. Занг босиб чириган темирни оловда қиздирилса, занги кетиб қайтадан тоза ва мустаҳкам қотишмага айланади. Олов олтинни бошқа маъданлардан, қалбаки қўшимчалардан ажратади. Ана шундай, олов тозалайди.

 

Аллоҳ юборган буюк йўлбошчи

Аллоҳ таоло чексиз раҳмати сабаб инсониятга уларни тўғри йўлга бошлайдиган пайғамбарларни юборди. Пайғамбарлик илоҳий фазл бўлиб, Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган бандаларини бунга мушарраф айлаган. Пайғамбарликка на ақл, на касбу маҳорат, на ортиқча ибодат билан ва на мерос йўли билан эришиб бўлади. Балки, Аллоҳ ўз бандаларидан хоҳлаганини танлаб олади ва пайғамбарлик даражасига кўтаради. Бу даражага фақатгина Аллоҳнинг тавфиқию илҳоми ила етишилади. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи ва саллам)ни даражаларини бошқа барча пайғамбарларга нисбатан баланд қилган. Чунки у кишидан илгари ўтган пайғамбарлар фақат бир қавмга  юборилган, пайғамбаримиз эса бутун инсониятга охирги пайғамбар этиб юборилдилар. Аллоҳ  таоло бу ҳақида пайғамбаримизннг ўзларига хитоб қилиб айтадики: “( Эй Муҳаммад!) Биз Сизни, ҳақиқатдан, барча одамларга хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи бўлган ҳолингизда (пайғамбар қилиб) юбордик ...” ( Сабъа сураси , 28- оят).

 

Мусаффо эътиқод – саодат калити

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Билмоқ керакким, муқаддас Ислом динининг метинлиги ва Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларининг камоли учта илмга асосланади. Булар: Фиқҳ, Ақоид ва Тасаввуф. Ушбу илмларнинг мақоми улуғ ва даражаси юксакдир. Бунга далил сифатида Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисни келтиришимиз мумкин. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:

 

Расулуллоҳ тушимга кирса

Кўз ёшимга чўмилар эдим,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

Саодатга кўмилар эдим,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Майли йиғлаб бўлсам ҳам адо,

Дийдорига бўлсин жон фидо.

Аллоҳ мени сийлаб мабодо,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Мен бандаи ожиз қулини,

Енгил қилса дард мушкулини.

Йиғлар эдим ушлаб қўлини,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Йўқ мен оёқларин қучардим,

Шодлигимдан кўкка учардим.

Розиман боримдан кечардим,

Расулуллоҳ тушимга кирса,

 

Бир четида ўша даврани,

Остонасин ўпсам Каъбани.

Суҳбатини тингласам қани,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Дуоларим такрору такрор,

Умидимни узмасман зинҳор.

Узоқлардан бўлса хам бир бор,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Титратади ҳатто шу тилак,

Дийдоридан келса гар дарак.

Битта жойда тош қотсам керак,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

Жаҳонгирхон Баҳодирхон ўғли - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати ходими

 

Берса Худо берсин...

Молу мулк бевафо соҳибига ҳам,

Сулаймон давлати кўринади кам.

Шукр қил Яратган бермасидан ғам,

Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

 

Мавлуди шариф муборак!

Ҳозир биз рабиъул аввал ойида турибмиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Фил (фил воқеаси бўлган) йилида (мелодий 571-йил),  рабиъул аввал ойининг (машҳур қавлда) ўн иккинчисида Арабистон ярим ороли,  Макка шаҳри, Қурайш қабиласида таваллуд топди. Бу кунларда  Пайғамбаримизга  кўпроқ саловатлар, саломлар, дуолар қилишимиз лозим чунки,  Аллоҳ таоло  бу кунларни   Пайғамбаримизни туғилиши билан қадрлади.  Инсонларни  зулматдан  нурга  ва уларни  тўғри йўлга бошловчи Пайғамбаримиз  ростгўй Муҳаммад  саллоллоҳу алайҳи васаллам туғилди. Пайғамбаримизнинг туғилиши  бандалар учун Аллоҳни  баракаси ва раҳмати бўлди.  Ўша даврларда  инсонлар жаҳолат  зулуматида яшар эди. Қизларини тириклайин кўмар, кучли кучсизни еб тугатар, қўшни қўшнига ғайирлик қилар, жамиятда тарафкашликлар кўп  бўлиб, ҳаёт издан чиққан эди.                

 

Ўзбекистонда таҳсил олган хорижлик уламолар, давлат ва жамоат арбоблари (Собиқ итфоқ даври)

1. Россия Бош муфтийи Талъат Тожиддин.

2. Россияа муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддин.

3. Чечинистон Республикаси собиқ (марҳум) Президенти Аҳмад Қодиров.

4. Қирғизистон Республикаси собиқ қозиси Абдуманнон Абдураҳмон.

5. Туркманистон Республикаси қозиси Насруллоҳ Ибодуллоҳ.

6. Кавказорти мусилмонлари диний идораси Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошшазода.

 

ТАСАВВУФ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИК

Тасаввуф ислом оламининг ижтимоий-фалсафий, ахлоқий-маданий, маънавий-маърифий ҳаётида катта таъсирга эга бўлган диний-ирфоний таълимот бўлиб, IX–X асрлардан бошлаб мусулмон жамияти орасида кенг ёйила бошлаган.

 

Тасаввур қилиб кўрингчи!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида шундай марҳамат қилган:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан” (Қалам сураси, 4-оят).

 

Идорада ишлаган ибратли инсонлар: ЗОҲИДХОН ҚОДИРОВ

1951 йили Сайрам шаҳрида туғилган. 1975 йили Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини, 1979 йили Тошкент Ислом олий маъҳадини, 1982 йили Ливиядаги “Ислом даъвати” факултетини битирган. 1989-1995 йиллари Тошкент Ислом институтида мударрис, ректор ўринбосари, ректор, диний идора раисининг ўринбосари, 1995-1996 йиллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита халқаро бўлими мудири, 1996-2001 йиллари Саудия Арабистони – Ўзбекистон “Доруссалом” қўшма корхонаси бош директори, 2001 йилдан бошлаб Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими бўлиб ишлайди. “Пайғамбарлар қиссаси”, “Имоми Аъзам Абу Ҳанифа” каби китоблари бор. “Пайғамбаримизнинг жуфти ҳалоллари” китобини арабчадан ўзбек тилига ўгирган.  

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 28-29-бетлар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

САҲОБИЙЯНИНГ САБОТИ

Саҳобалар барча ҳолатларда йўлчи юлдузлардир. Улар фаришта бўлишмаган. Улар ҳам башар, гуноҳ қилишган. Биз каби гўшт ва сувдан иборат инсон бўлишган. Уларда ҳам нафс ва шайтон номли душмани бўлган.

 

СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛДИ Ё РАСУЛАЛЛОҲ

Макка-ю Мадина кўчаларида,

Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.

Рабиъул аввалнинг кечаларида,

Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг